ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида расмий ташриф билан Францияга боради. Бу ҳақда Podrobno.uz ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.
“Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шунингдек бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, — дея маълум қилган манба.
Бундан ташқари, манбанинг билдиришича, Франция пойтахтида жорий ҳафтада савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Франция Ўзбекистоннинг ЕИдаги муҳим савдо шерикларидан биридир. Мамлакатлар макроиқтисодий, молиявий, қишлоқ хўжалиги соҳалари, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни бошқариш учун кадрлар тайёрлаш соҳасида самарали ҳамкорлик қилади. 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 264,8 миллион долларни ташкил этган.