Тошкентдаги бир неча коллежда ноқонуний ҳолатлар юз бергани аниқланган

Oбуна бўлиш
Касб-ҳунар таълими марказида “Таълим муассасалари раҳбар ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш” мавзуида семинар ўтказилди

ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Тошкентдаги икки коллежда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилган ва уларнинг раҳбар ва ўринбосарлари ишдан олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказида ўтказилган “Таълим муассасалари раҳбар ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш” мавзуидаги семинарда маълум қилинди.

Студенты колледжа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро коллеж очилади

“Семинар йиғилишида прокуратура ва ичик ишлар органлари тақдимномалари асосида Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси, 28, 211-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши очилгани, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги политехника касб-ҳунар коллежида содир этилган фирибгарлик билан боғлиқ жиноят тафсилотлари, мазкур ҳолатлар бўйича раҳбар ва ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганига ҳам муносабат билдирилди”, - дейилади хабарда.

Касб-ҳунар таълими маркази раҳбар-ходимлари, Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари иштирок этган семинарда юқорида қайд этилган жиноятларнинг содир этилишига раҳбар ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига нисбатан виждонан ёндашмаслиги, жамоа орасида ижтимоий соғлом муҳит шакллантирилмаганлиги сабаб бўлаётганлигини алоҳида қайд этилди.

Семинар сўнгида таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш борасида унинг ҳалокатли оқибатларидан ёшларни огоҳлантириш, бунда таъсирчан тарғибот воситаларидан фойдаланиш, тизим ходимлари орасида эса касбга садоқат туйғусини, ҳар бир ноқонуний ҳаракат учун жазо муқаррарлиги, давлат ва жамият олдида маънавий жавобгарлик борлиги тушунтирилди ва галдаги вазифалар белгилаб берилди.

Янгиликлар лентаси
0