Бухоро вилоятида мотоцикл ва скутер ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қарор тасдиқланди

© Sputnik / СтрингерМотоциклы на выставке ретро-автомобилей в "Узэкспоцентре" Ташкента
Мотоциклы на выставке ретро-автомобилей в Узэкспоцентре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро вилоятида замонавий мотоцикл, велосипед, скутер ва ногиронлар аравачаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бу орқали 100 га яқин шахcни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. 2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Производство мотоциклов последнего поколения в Каттакургане - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда сўнгги авлод мотоциклларини ишлаб чиқариш бошланди

Қарорга мувофиқ 2018-2019 йилларда тўқимачилик, чарм-пойабзали, озиқ-овқат, фармацевтика, мебель ва қоғоз, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 3 322 567 млн сўмлик лойиҳалар амалга ошириш орқали 11 683 та иш ўрни яратилади.

Хусусан, Бухоро вилоятида замонавий мотоцикл, велосипед, скутер ва ногиронлар аравачаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бу орқали 100 га яқин шахcни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширишни режалаштирганлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, "Ўзавтосаноат” ва Жанубий Кореанинг DK Group компаниясини билан мотоцикл ва уч ғилдиракли мотороллер ишлаб чиқариш бўйича битим имзоланганди.

Ушбу мотоцикл ва мотороллерлар узоқ ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда яшаётган аҳоли эҳтиёжларини қондириши керак. Бундай техника ёрдамида кичик ҳажмдаги юкларни ҳам ташиш мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0