Самарқандда сўнгги авлод мотоциклларини ишлаб чиқариш бошланди

© Самаркандский вестникПроизводство мотоциклов последнего поколения в Каттакургане
Производство мотоциклов последнего поколения в Каттакургане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар 100 километр масофага атиги бир литрдан уч литргача ёнилғи сарфлайди

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги авлоддаги юк ташувчи мотороллер, мотоцикл ва мопедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда "Самаркандский вестник".

Поликлиникада шифокор электрон навбатга ёзилаётган аёлга ёрдам бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда электрон поликлиника ишга тушди

Маҳсулотлар Каттақўрғондаги Hong Xiang Group ўзбек-хитой қўшма корхонасида ишлаб чиқарилмоқда.

Замонавий ускуналар йилига беш мингдан ортиқ икки ва уч ғилдиракли мотоцикл ишлаб чиқариш имконини беради.

"Биз Каттақўрғон транспорт касб-ҳунар коллежининг бўш ётган биносининг бир қисмини ижарага олдик ва қисқа муддатда уни тўрт турдаги мотоцикллар ишлаб чиқариш учун мослаштирдик. Коллеж ўқувчилари ҳам четда қолишмади, улар корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўташади. Ўзини кўрсатган ўқувчиларни эса йиғув цехига ишга оламиз", — деди Hong Xiang Group қўшма корхонаси раҳбари Бахтиёр Умурзақов.

Ушбу мотороллер ва мотоциклларнинг бошқа транспорт воситаларидан устун жиҳати шундаки, улар русумидан қатъи назар, 100 километр масофага атиги бир литрдан уч литргача ёнилғи сарфлайди.

Ҳозирда корхона маҳсулотини Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга етказиб бериш бўйича шартномалар тузилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0