Самарқандда электрон поликлиника ишга тушди

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишПоликлиникада шифокор электрон навбатга ёзилаётган аёлга ёрдам бермоқда
Поликлиникада шифокор электрон навбатга ёзилаётган аёлга ёрдам бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар бир ташриф буюрувчи махсус ўрнатилган қурилма орқали ўз тартиб рақамини олиб, мониторда навбати қачон келишини кузатиб боради. Кутиш вақтини фойдали ташкил қилиш мақсадида поликлиника ҳудудида wi-fi зона ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди, деб хабар қилди Спутник мухбири.

"Электрон поликлиника" дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилишда кўмаклашади. Ҳозирда поликлиника ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ягона тиббий картаси яратилмоқда.

Болалар поликлиникаси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанднинг қатор туманларида оилавий поликлиникалар пайдо бўлади
Муассасанинг кутиш залида ўрнатилган мониторлар орқали ҳар ким навбати келганини кузатиб туриши мумкин. "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида рўйхатхона ва шифокорлар хоналари замонавий компьютер тизимлари билан таъминланиб, локал-ҳисоблаш тармоқларига уланди.

Эндиликда қайси ихтисосликдаги шифокор нечанчи хонада қабул қилиши, иш вақти ва қабул кунлари билан танишиш мумкин. Шифокор қабули ҳам телефон орқали, ҳам уйдан чиқмаган ҳолда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.

Яна бир қулайлик, бемор шифокор қабулига олдиндан навбат олмай келган бўлса, шу ернинг ўзида электрон тарзда навбатда туради.

Бунинг учун ҳар бир ташриф буюрувчи махсус ўрнатилган қурилма орқали ўз тартиб рақамини олиб, мониторда навбати қачон келишини кузатиб боради. Кутиш вақтини фойдали ташкил қилиш мақсадида поликлиника ҳудудида wi-fi зона ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0