Самарқанднинг қатор туманларида оилавий поликлиникалар пайдо бўлади

© Sputnik / Vitaliy Ankov / Медиабанкка ўтишБолалар поликлиникаси
Болалар поликлиникаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти туманларидаги қишлоқ врачлик пунктлари негизида 43 та оилавий поликлиника ташкил этилмоқда

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. 3 апрел куни ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 35-сессиясида вилоятда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ишдан олинди
Тадбирда дори-дармон нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Жумладан, аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, 50%и қисқартириладиган бўлган.

Аҳолига қулай бўлган қишлоқ врачлик пунктлари сақлаб қолиниб, уларда нафақат амбулатор хизмат, балки стационар хизмат йўлга қўйилиши, гинеколог, стоматолог, педиатр, клиник лаборатория, ультратовуш текшириш, ЭКГ текшируви амалга оширилиши, 103 шохобча туну кун хизмат кўрсатиши белгиланган.

Самарқан вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраев туман марказидан узоқ-яқинлиги, ҳудудий жойлашуви, аҳоли учун қулайлиги, бинонинг моддий-техника базаси, инфратузилмаси ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ врачлик пунктлари негизида 43 та оилавий поликлиника ташкил этилаётгани ҳақида ахборот берган.

Паст Дарғомда 6 та, Ургутда 5 та, Иштихон туманида 4 та, Каттақўрғон, Оқдарё, Пахтачи, Самарқанд, Жомбой ва Нуробод туманларида 3 тадан, Нарпай, Пайариқ, Тойлоқ, Булунғур, Қўшработ туманларида 2 тадан қишлоқ врачлик пунктлари оилавий поликлиникаларга айлантирилиши таъкидланган.

Туман марказига яқин жойлашган, моддий-техника базаси, санитар аҳволи талабга жавоб бермайдиган 22 та қишлоқ врачлик пункти фаолияти тугатилиши маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0