Тошкентда уйсизларнинг паспорт билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди

© Пресс-служба ГУВДПаспорта вручили в Центре реабилитации Ташкента
Паспорта вручили в Центре реабилитации Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар  реабилитация марказига муайян яшаш жойи ва паспортига эга бўлмаган шахслар олиб келиниб, уларга тегишли ёрдам кўрсатилади.

ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида 55 нафар кишига биометрик паспорт топширилди, деб хабар берди Тошкент ШИИББ матбуот хизмати.

Тантанали равишда ташкил этилган маросимда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи - полковник Бадриддин Шорихсиев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари - полковник Дониёр Тошхўжаев иштирок этди.

Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда узлуксиз патруллик хизмати ўз ишини бошлади

Тошкент шаҳар  реабилитация марказига муайян яшаш жойи ва паспортига эга бўлмаган шахслар олиб келиниб, уларга тегишли ёрдам кўрсатилади. Биринчи галда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиқларини ва ҳужжатларини тиклаш, яқинларини топиш ва манзилларига юбориш чора-тадбирлари кўрилади.

“Шу билан бирга ушбу саховат ишига ҳисса қўшишлари учун мурувватли кишилар таклиф қилиб келинмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ бу ҳақда бир неча бор мурожаат билан чиқди. Эътироф этиш керак, ушбу таклиф интернетдаги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди, уйсизларга ёрдам қўлини чўзиш ташаббуси илгари сурилди. Ўз навбатида Бош бошқарма томонидан кийим-кечак ва озиқ-овқат тақдим этмоқчи бўлганлар учун мурожаат телефонлари ва манзиллар ҳақида маълумот берилди. Лекин афсуски, интернетдаги чақириқларнинг кўпи қуруқ гаплигича қолиб кетди. Ёрдам бермоқчиман деб марказ эшигини тақиллатиб келганлар бармоқ билан саноқли холос”, - дейилади хабарда.

Бош бошқарма ташаббусини қўллаб-қувватлаганликлари ва кўрсатилган ёрдам учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларга миннатдорлик билдирди. ИИББ марказдаги шахсларга ёрдам кўрсатиш мавзуси ҳамон долзарблигини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0