Тошкентда узлуксиз патруллик хизмати ўз ишини бошлади

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Хавфсиз пойтахт” концепцияси биринчи галда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва уларнинг олдини олишга қаратилгани билан эътиборли.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Жорий йил 1 июлидан Тошкент шаҳрида "Хавфсиз пойтахт" концепцияси тажриба тариқасида амалиётга жорий этила бошланди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Дружинники начали патрулировать улицы Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент маҳалларини "Фидоий ёшлар" патруль гуруҳлари қўриқлайди

"Хавфсиз пойтахт" концепцияси биринчи галда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва уларнинг олдини олишга қаратилгани билан эътиборли.

Шу муносабат ўтказилган хизмат йўриқномаси тадбирида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р. Жўраев патруллик учун сафарбар этилган ходимларга омад тилади.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий гвардия, шунингдек, "Маҳалла посбони" жамоатчилик вакиллари ва "Фидокор ёшлар" гуруҳи аъзоларидан бир гуруҳига тантанали равишда қўл соатлари, фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари топширилди.

Қатор ходимларга навбатдаги унвонлар берилгани ҳақидаги буйруқ ўқиб эшиттирилди.

Янгиликлар лентаси
0