Ўзбекистонда алимент соҳасидаги муҳим ўзгаришлар кучга кирди

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишРебенок
Ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алиментни бола вояга етгунга қадар кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали бир йўла олдиндан тўлаш мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун билан алимент соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилган эди.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йили уч минг нафар аёл электрон судлов орқали алимент ундирди

Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" канали кучга кирган ушбу ўзгартиришларни эслатиб ўтди.

Хусусан эндиликда:

— алимент тўламаслик 15 сутка маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлади;

— алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой (илгари уч ой) мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа жиноий жавобгарликка тортилади (3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин);

— ҳар бир бола учун алимент миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари учдан бир қисм) кам бўлмаган миқдорда (138 225 сўм) белгиланади;

— алиментни бола вояга етгунга қадар кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали бир йўла олдиндан тўлаш мумкин;

— алимент олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (46 млн 75 минг сўм) бўлмаслиги лозим.

Янгиликлар лентаси
0