Россияда футбол ўйини туфайли Бельгия раҳбарияти Трампни кутиб олмади

© Sputnik / Алексей Агарышев / Медиабанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп.
Президент США Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бельгия бош вазири Шарль Мишель сешанба куни жамоа ҳужумчиси Эден Азар истиқомат қилаётган Брен-ле-Конт шаҳрига кетган.

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампни Брюсселга учиб келганда Бельгия томонидан ТИВ протокол хизмати раҳбари Франсуаза Гюстен кутиб олди. Чунки Бельгия бош вазири, қирол ва ТИВ раҳбари шу вақтда пойтахтда бўлмаган.

Президент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Помпео Путин ва Трамп ўртасида муҳокама қилинадиган энг муҳим масалаларни маълум қилди

La Libre нашри аниқлик киритишича, Трампни АҚШнинг Бельгиядаги элчиси Рональд Гидвитц, НАТОдаги АҚШ вакили Кэй Бэйли Хатчинсон ва Европа иттифоқидаги вакил Гордон Сондланд кутиб олишди.

Le Soir нашри хабарига кўра, президент самолёти халқаро аэропортда эмас, балки унинг яқинида жойлашган ҳарбий аэродромда қўнди.

Бельгия бош вазири Шарль Мишель сешанба куни футбол терма жамоа хужумчиси Эден Азар истиқомат қилаётган Брен-ле-Конт шаҳрига кетган. Қирол Филипп ва ТИВ раҳбари Дидье Рейндес Санкт-Петербургда бўлишган.

Бундан аввал Бельгия бош вазири, Трампдан мудофаа ҳаражатларини ошириш тўғрисида олган хатидан "жуда ҳам хурсанд" эканлигини журналистларга маълум қилган.

Бельгия мудофаа вазирлиги ҳаво ҳарбий кучларини янги авлод қирувчи-бомбардимон самолётлари билан таъминлаш бўйича тендер ўтказишмоқда.

Бу ерда гап 1980 йиллар бошидан Бельгия ҳаво кучларида F-16 қирувчи самолётлар паркини алмаштириш ҳақида кетмоқда. АҚШ Lockheed Martin концерни F-35 қирувчи самолётларни таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Брюсселда икки кунлик НАТО саммити бошланмоқда. Унда мудофаа ҳаражатлари, Атлантика ва Европа минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0