Помпео Путин ва Трамп ўртасида муҳокама қилинадиган энг муҳим масалаларни маълум қилди

© Sputnik / Михаил КлиментьевПрезидент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп
Президент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва АҚШ етакчилари ўртасида Финляндия пойтахтида 16 июл куни учрашув ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. АҚШ бош котиби Майк Помпео Sky News Arabia телеканалига берган интервьюсида Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувда биринчи навбатда нима ҳақда гапиришлари ҳақида маълум қилди.

US Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border - Sputnik Ўзбекистон
Помпео: АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни яқин ўртада тарк этмайди

"Хельсинки саммитида Трамп ва Путин музокараларидаги биринчи масала Сурия ва Украинадаги вазият бўлади", — деди у.

Россия ва АҚШ етакчилари Финляндия пойтахтида 16 июл куни учрашишади. Кремл маълум қилишича, президентлар икки томонлама муносабатларининг келажакдаги истиқболлари ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади. Бу Путин ва Трамп ўртасида ҳеч қандай саммитга боғлиқ бўлмаган биринчи учрашув бўлади.

Сурия муаммоси

Помпео Sky News Arabia берган интервьюсида, АҚШ "россияликлар, сурияликлар ва эронликларни томонидан эришилган сиёсий келишувларга амал қилишини исташмоқда" — деди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг мақсадида Суриянинг янги конституцияси ва можарони сиёсий ҳал қилиш қарорини ишлаб чиқишдир. Шунингдек Помпео, Эрон ва унга тарофдор бўлган ҳарбийлар мамлакатни тарк этиши зарур. Чунки улар учун мамлакатда қолишга ҳеч қандай сабаб йўқ.

Бундан ташқари, бош котиб Сурияда жанубий зонаси бўйича эришилган келишувларни бузилишида Россияни айбламоқда. Ушбу келишувга бир йил олдин Россия, АҚШ ва Иордания келишган. Сурия президенти Асад ушбу ҳудудларни қуролли йўл билан озод қилинишини инкор этилмаслиги ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирганди.

Президент России Владимир Путин президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Трамп учрашув жойи ва санаси маълум бўлди

Сўнгги бир неча ойда Араб республикасининг жанубида вазият кескинлашиб кетди. Ҳукумат ҳарбийлари "Хезболла" ҳаракати ва Эрон тарафдор ҳарбийлари ёрдамида "Джебхат ан-Нусра" жангариларидан ҳудудлар озод қилинмоқда. "Джебхат ан-Нусра" ҳаракати ўз навбатида тинчлик музокараларни бузиб, аҳолини қурқитмоқда. Ҳар куни Дераа ва Сувейда аҳоли яшаш жойлари ўққа тутилмоқда.

Москва бир неча марта Сурия жанубидаги вазиятга эътибор қаратганди: одамларга сув, озиқ-овқат ва дорилар етишмаяпти.

Украина муаммоси

Украина жанубий-шарқий қисмида тўртинчи йил тўқнашувлар давом этмоқда. Киев ДНР ва ЛНР га қарши ҳарбий операция олиб бормоқда. БМТ сўнгги маълумотларига кўра, ушбу тўқнашувлар оқибатида 10 мингдан ортиқ одам жабрланган.

Минтақада вазиятни ҳал қилиш масаласи Минскда муҳокама қилинган. У ерда можарони ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бироқ тўқнашувларни тўхтатиш бўйича эришилган келишувлардан кейин ҳам томонлар ўртасида отишмалар давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0