Таиланддаги ғордан барча болалар қутқарилди

© Royal Thai Navy Facebook Page via APДети в затопленной пещере в Таиланде
Дети в затопленной пещере в Таиланде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таиландда ғор ичида қолиб кетган болалар 17 кун ўтиб қутқарилди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Таиландда ғор ичида қолиб кетган барча болалар ва уларнинг устози қутқарилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Ўн иккинчи болакай ва уларнинг устози ғордан чиқиб дала госпиталига йўл олишди", — дейилган хабарда.

Ғордан қутқарилган барча болалар вертолётда Чианграй шаҳар касалхонасига олиб келинмоқда. Уларга ҳозирча яқинлари билан учрашишга рухсат берилгани йўқ. Болалар маълум вақт  шифокор кузатувида бўлиши хабар қилинган.

Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan airways Таиланд ва Малайзияга қўшимча қатновларни киритди

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни маҳаллий футбол мактабининг 12 нафар тарбияланувчиси ва уларнинг устози Тхам-Луанг номли ғорга киришади. Шундан сўнг кутилмаганда кучли ёмғир бошланади ва ғорнинг кириш қисми сув остида қолиб кетади.

Болалар турган жой улар йўқолиб қолганидан бир ҳафта ўтиб аниқланади ва қутқарув операцияси бошланади. Қорнинг сув остида қолган кириш қисми ноқулай ва тор бўлгани туфайли болаларни қутқариш операцияси ўта мураккаб кечади.

Ғаввослар ғорнинг 7км чуқурлига кириб болаларни бирма-бир олиб чиқа бошлайди. Қутқарув операцияси давомида бир нафар қутқарувчи ҳаво етмай қолиши туфайли вафот этади.

Янгиликлар лентаси
0