"Ўзавтосаноат" собиқ раҳбари янги раҳбарга ўринбосар бўлди

© Пресс-служба АО "Узавтосаноат" Председатель правления АО "Узавтосаноат" Умиджан Салимов
Председатель правления АО Узавтосаноат Умиджан Салимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзавтосаноат” АЖнинг асосий вазифаларидан бири - ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобильсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. "Ўзавтосаноат" компанияси бошқаруви собиқ раиси Умиджон Салимов шу компаниянинг раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм канали.

Стенд компании UzAuto на выставке - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзавтосаноат” раиси ишда йўл қўйган камчиликлари сабабли бўшатилди

Ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобильсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш "Ўзавтосаноат" АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Умиджон Салимовни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишида қабул қилинганди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон автомобил саноатида тўпланиб қолган муаммолар санаб ўтилди. Хусусан, кейинги пайтларда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми камайгани, тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани танқид қилинди.

Айни пайтда компания бошқарув раиси этиб, аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0