Мирзиёевнинг сиёсати Марказий Осиёни муҳим минтақага олиб чиқди - Фредерик Старр

© Правительство КРАмериканский эксперт и политолог Фредерик Старр
Американский эксперт  и политолог Фредерик Старр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг минтақавий сиёсати бўйича етук халқаро эксперти Фредерик Старр Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангандан кейинги илк нутқини тинглаб, ўз-ўзига "бу ҳақиқатдан ҳам содир бўладими", дея савол берган экан. Бугунга келиб, Старр ҳамкасби Сванте Корнелл билан Ўзбекистоннинг янгича қиёфасига бағишланган китобни ёзиб тугатди

"Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ишларнинг нафақат Ўзбекистонга, балки бутун минтақага таъсири бўлишини дарҳол тушуниб етдик. Шу боис ҳам бунга бефарқ қараб туриш мумкин эмасди", — деди бугун Халқаро-пресс клубда журналистлар билан учрашув давомида Ўзбекистон президенти сиёсатига бағишлаб ёзилган китоб муаллифи Фредерик Старр.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон навбатдаги ғалабани қўлга киритди

"Ўзбекистоннинг янги қиёфаси"  — бу Америка Қўшма Штатларида профессор Фредерик Старр ва доктор Свантер Корнелл муҳаррирлиги остида Ўзбекистоннинг янги тарихига бағишлаб ёзилган китобнинг номи. Унинг тақдимоти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи арафасида Вашингтонда бўлиб ўтди.

Профессор Фредерик Старр — АҚШнинг минтақавий сиёсати бўйича етук халқаро эксперт ҳисобланади. У бошқараётган Марказий Осиё ва Кавказ институти Жон Хопкинс университети қошида 1996 йилда ташкил қилинган. Ушбу институт илмий тадқиқотлар билан шуғулланиб, Америка ва Марказий Осиё давлатлари ва сиёсатчилари, экспертлари ўртасида мунтазам мулоқот ташкил қилади.

Американинг қонунчилик ва ижро ҳокимияти ҳамда ишбилармон доиралари учун таҳлилий тавсиялар тақдим этади.

Старр китобнинг ёзилиши тарихига тўхталар экан, шундай дейди: "Мен сайловларда Ўзбекистонда бўлганман. Янги сайланган президент Мирзиёевнинг биринчи нутқидан кейинги нутқига ҳам гувоҳ бўлганман. Бундан бахтиёрман. Натижалар жуда ҳам яхши эди. Ўшанда бу нарсалар ҳақиқатдан ҳам содир бўладими, деб сўраган эдим ўзимдан. Ҳозир мана Ўзбекистондамиз, кўчаларда ҳаёт қайнамоқда. Қўшни давлатлардан келган машина рақамларини ҳам кўришимиз мумкин. Шунингдек, давлат миқёсида янги тижорат-савдо режалари қилинаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу ишларнинг барчаси бизнинг институтимизга илҳом бағишлади".

Экспертга кўра, китобнинг ёзилиши жараёнида янги амалга оширилаётган ишлар бўйича тадқиқот олиб борилган, бунда мамлакат иқтисодиёти, сиёсати, диний муносабатлар ва қишлоқ хўжалиги, умуман барча жабҳаларни қамраб олишга ва ушбу ҳолат Ўзбекистон ташқарисидан қандай кўринаётганини ҳам акс эттиришга ҳаракат қилинган.

"Нима учун бу жараёнга қизиққанлигимни сўрасангиз, сиз аслида нотўғри савол берган бўласиз, қандай қилиб кимдир бунга бефарқ қолиши мумкин? Биз тезда тушуниб етдик. Бу қизғинлик, бу қилинаётган ишларнинг нафақат Ўзбекистонга, балки бутун ҳудудга таъсири бўлишини тушуниб етдик", — дейди ўз гапида давом этиб Старр.

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?

Маълум бўлишича, муаллифлар китобда учта муҳим жиҳатга эътибор қаратишган — бу иқтисодиёт, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича олиб бораётган сиёсати ва ислоҳотлар.

"Биринчидан, Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришлар ҳаётни ўзгартириб юборишини биламиз. Иккинчидан Афғонистон учун олиб борилаётган сиёсат — Ўзбекистон девор қуриш ўрнига Афғонистонга у ўзини қайта тиклаши учун ёрдам қўлини узатди. Учинчидан бутун ислоҳотлар ўзи билан бирга регионализм тушунчасини олиб келди. Бугун дунёнинг энг муҳим минтақаси юзага чиқаётганини кўришимиз мумкин", — деди Старр ва бу президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсати натижаси эканлигини қўшимча қилади.

Китобнинг яна бир муаллифи Сванте Корнелл (АҚШ ташқи сиёсати Кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти директори) асар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов сиёсати ва мамлакатнинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев сиёсатининг фарқли жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Корнеллга кўра, сўнгги йигирма етти йил ичида Ўзбекистоннинг сиёсати асосий Ўрта Осиё хавфсизлигига қаратилган бўлиб, бу туфайли минтақада диний экстремизм ва радикализм илдиз отишининг олди олинди, Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ташқи сиёсат эса минтақа тараққиёти учун омил бўлади.

"Йигирма беш йил давомида Ўзбекистон жуда ҳам муҳим роль ўйнаган — мамлакат Мустақиллик йилларидан бошлаб радикализм ва экстремизмга қарши кескин қаршилигини кўрсатган. Бу Ўзбекистоннинг жуда ҳам кучли сиёсати эди. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатларидан бири ўз мустақиллиги муҳим эканлигини таъкидлаш эди. Бу ҳеч қайси кучга — Америка Қўшма Штатлари ёки Хитой ёки Ҳиндистон ва бошқа давлатлар — ҳеч қайси давлатга қарши эмас эди. Лекин Ўзбекистон ҳеч қайси ташқи кучга Ўзбекистон ҳудудида империал тизим яратишга рухсат бермади", — деди у.

Америкалик сиёсатшунос Ўзбекистоннинг икки президенти бошқарувини футбол ўйини мисолида қандай кўришини айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев во время встречи глав ЦА в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Шеннон: Мирзиёевнинг жасоратига тан бериш керак
"Жуда ҳам ёш давлат бўлганлиги учун, футбол таъбири билан айтганда, 25 йил давомида Ўзбекистон ҳимояда ўйнашга мажбур бўлди. Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон энди ҳимоядан ҳужумга ўтмоқда. Биринчи 25 йилликнинг муваффақиятлари сабабли эндиги сиёсат Ўзбекистоннинг минтақадаги салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган. Бу ҳам ҳеч кимга қарши сиёсат эмас. Бу барчанинг манфаатига —  Ўрта Осиё давлатлари, Афғонистон, Афғонистоннинг Ғарбий ҳамкорлари ва албатта, Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилиши керак бўлган сиёсат", — деди Корнелл.

Сиёсатшунос, шунингдек, Марказий Осиёда "Буюк кучлар ўйини тугаганлигига" эътибор қаратди.

"Агар янглишмаётган бўлсам, президент Мирзиёев ва (Қозоғистон президенти) Назарбоевларнинг биргаликдаги нутқларида бу ҳақда айтилган эди. Улар Ўрта Осиёнинг ўзи ҳал қилади муаммоларни, дея баёнот беришган эди". — деб таъкидлади Корнелл.

Бу ерда масала "буюк кучлар" буни дарҳол қабул қиладими ёки йўқ эканлигида.

"Агар Ўрта Осиё давлатлари биргаликда, ҳамкорликда фаолият олиб боришса, ҳар қанақанги қарши ҳужум ҳам тўсилиши мумкин", — деди ишонч билан америкалик сиёсатшунос.

Янгиликлар лентаси
0