Шеннон: Мирзиёевнинг жасоратига тан бериш керак

© Sputnik / Болат ШайхиновШавкат Мирзиёев во время встречи глав ЦА в Астане
Шавкат Мирзиёев во время встречи глав ЦА в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яхши қўшничилик сиёсати жуда муҳим қадам. Бунинг учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг жасорати ва қатъиятига тан бериш керак

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. 26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий масалалар бўйича АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Представители движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
"Толибон" ҳаракати Тошкент анжуманида иштирок этмайди
Томас Шэннон Ўзбекистонга "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" юқори даражали халқаро анжуманда иштирок этувчи делегация раҳбари сифатида ташриф буюрган.

"Президент Трамп Ўзбекистон Президентига чуқур ҳурмат билан қарайди. Улар илк бор Ар-Риёдда учрашишди. Кейин яна бир неча учрашувлар бўлди. Ҳар доим барча масалалар бўйича ўзаро англашув бўлган.

Яхши қўшничилик сиёсати жуда муҳим қадам. Бунинг учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг жасорати ва қатъиятига тан бериш керак. Бу Афғонистон масаласига бағишланган конференцияни ташкил этишда ҳам намоён бўлди. Жудаям муҳим, айтиш мумкинки, революцион бундай қадамлар кўплаб қийин масалаларни ҳал этиш ва муносабатларни яхшилашга хизмат қилади", — деган ўз нутқи давомида.

Янгиликлар лентаси
0