ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Белоруссия президенти Александр Лукашенко, икки мамлакат дипломатик муносабатларига 25 йил тўлиши муносабати билан, Минскда янги элчихона қуришни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда БЕЛТА.
“Биз Ўзбекистон билан кўп ишларни амалга оширдик, янги элчихона биноси қуришга қарор қилсангиз, биз яхши жой таклиф қилишимиз мумкин”, - деди давлат раҳбари Ўзбекистон элчиси Носиржон Юсуповга ишонч ёрлиқлари топшириш маросимида.
Лукашенко Ўзбекистон ва Беларусни боғлаб турган дўстлик ришталарининг юқори баҳолашини ва кўп йилллик ҳамкорининг Минскда тўлақонли дипломатик ваколатхона очиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қуваватлашини айтди.
“Бу ўзаро суҳбатни чуқурлаштириш учун ўз вақтида амалга оширилган муҳим қадам қадам”, - деди Белоруссия раҳбари.
Носиржон Юсупов айтишига қараганда Белоруссия раҳбари Ўзбекистон томонининг янги элчихона қуриш ҳақидаги ниятини англаган.
“Яқин орада биз қурилишни бошлаймиз, лекин олдин баъзи ташкилий-техник ишларни ҳал қилиб олишимиз керак”, - деди элчи.
Ўзбекистон элчисининг сўзларига кўра, Белоруссия ва Ўзбекистон муносабатлари охирги вақтларда жуда изчил ривожланиб бормоқда. Айни дамда иккала томон ҳам Белоруссия раҳбарининг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифига тайёргарлик кўришмоқда.