Беларусда яшайдиган ўзбекистонликлар Минскдаги элчихонага мурожаат қилишлари лозим

© Chris PriceМинск. Белоруссия
Минск. Белоруссия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларус Республикасида Ўзбекистон элчихонаси очилди ва ўз фаолиятини бошлади

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида Беларус Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон фуқароларига мурожаат эълон қилинди.

Пограничник на участке границы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларус чегара хавфсизлиги раҳбарларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди
"Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги Элчихонаси очилиши ва ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан, Беларус ҳудудида яшовчи Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасида доимий ва вақтинчалик консуллик рўйхатидан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қисқа муддатларда Москвадаги Элчихонадан рўйхатдан чиқиб, Минск шаҳридаги Элчихонага рўйхатда туришлари лозим", — дейилади хабарда.

Элчихона манзили: Минск шаҳри, Покровская кўчаси, 24-уй.

Фуқароларни консуллик масалалари бўйича қабул қилиш кунлари ва вақтлари: душанба куни соат 9:30 дан 12:30 гача.

Чоршанба куни соат 9:30 дан 12:30 гача. Жума куни соат 9:30 дан 12:30 гача.

Янгиликлар лентаси
0