Тошкент хавфсиз пойтахт бўла оладими?

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишГорода мира. Ташкент
Города мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри кўчаларида кечалари энди фақат патруль "сайр" қилади, судланиб, жазо муддатини ўтаганлар эса уйида ўтириб, енгил нафас олишлари мумкин

Ўзбекистон, хусусан унинг пойтахти хавфсизлик масаласида кўплаб давлатларга ўрнак бўлаётганига қарамай, давлатни мавжуд вазият тўлиқ қаноатлантирмайди, чамаси. Кейинги бир ярим йилдан буён ҳуқуқ-тартибот органларида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида 2018 йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти яна бир қарорни имзолади.

Охранный периметр минской исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Криминал авторитет Аббосхон Ходжаев икки йилга қамалди
Қарорда Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Унда мавжуд ҳолатга танқидий баҳо берилди. Хусусан, кечки ва тунги вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мавжуд куч ва воситаларини тақсимлаш самарали эмаслиги, пойтахтда криминоген вазиятга тезкор таъсир кўрсатиш, уни назорат қилиш ва баҳо бериш имкони чекланганлиги таъкидланган. Ҳуқуқбузарликлар умумий сонининг ярмидан кўпи, айниқса, оғир ва ўта оғир жиноятлар кечки ва тунги вақтида содир этилаётганлиги қайд этилган.

Қарор талабларига мувофиқ Ўзбекистон пойтахтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилиши кўзда тутилган:

— 2018 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига "Хавфсиз пойтахт" концепцияси эксперимент тариқасида жорий этилади;

Дружинники начали патрулировать улицы Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент маҳалларини "Фидоий ёшлар" патруль гуруҳлари қўриқлайди
— пойтахтда соат 16:00 дан 8:00 га қадар ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчилик вакилларини жалб қилиш орқали куну тун уч сменали патруль режими ташкил этилади;

— ички ишлар ва прокуратура органлари билан бирга маъмурий судлар, адвокатура, суд-тиббий экспертиза хизматларининг кечки ва тунги вақтда фаолият юритиши йўлга қўйилади;

— жамоат тартибини таъминлаш кучлари томонидан сутканинг кечки ва тунги вақтида патруллик қилиш аралаш тартибда, яъни ҳам автомобилларда, ҳам пиёда амалга оширилади;

— ҳар бир маҳаллада "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилади. Улар муддатли ҳарбий хизматни ўташ ниятидаги йигитлар, олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек, ички ишлар органларининг таълим муассасаларига кириш истагини билдирган абитуриентлар ва ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган номзодлардан ташкил этилади;

Заместитель министра внутренних дел, начальник ГУВД Ташкента генерал-майор Рустам Джураев - Sputnik Ўзбекистон
Генерал-майор Жўраев милиция ходимларининг асосий камчилигини айтди
— 2018 йил 1 августдан бошлаб ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳар ойлик иш якуни бўйича патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга чек қўйган, уларни фош этган, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаган ҳолларда лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади.

— Тошкент шаҳар туманлари маъмурий судларининг штат бирликлари кўпайтирилади, туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктлари сони оширилади;

— транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлигини техник воситалар орқали аниқлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

— сутканинг кечки ва тунги вақтида процессуал ҳаракатларни ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш бўйича адвокатлар фаолиятини ташкиллаштириш чоралари кўрилади.

— ўқишга, ишга киришда ёки бошқа ҳолларда судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган шахсларнинг судланганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйиш амалиётига барҳам берилади;

— муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилади;

— сутканинг кечки ва тунги вақтида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби соддалаштирилади;

— "Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплекси доирасида Тошкент шаҳрининг барча ички ишлар бўлимлари шахснинг юзини ва транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини интеллектуал таниб олиш тизими билан жиҳозланади;

50 метровый флагшток в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрининг маъмурий ислоҳоти ўтказилмоқда

— ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг намуна кўрсатган ходимларига маҳаллий, арзон енгил автомобиллар харид қилиш учун имтиёзли кредит бериш йўлга қўйилади;

— пул мукофоти тизимининг аниқ мезонларини назарда тутган ҳолда жамоат тартибини таъминлаш кучларининг фаолиятини баҳолаш тартиби белгиланади, яъни яхши ишлаган ходимлар моддий қўллаб-қувватланади;

— республика ички ишлар органларининг амалдаги штат бирликлари танқидий қайта кўриб чиқилади, Тошкент шаҳар патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари тузилмасини такомиллаштириш ва штат бирликларини реал иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда кўпайтириш чоралари кўрилади;

Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
"Одамларимизни аяймиз, лекин одамлар юртини аямайди": Тошкент аҳлига мурожаат
— Тошкент шаҳар патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг автомобиль парки босқичма-босқич қайта жиҳозланади.

2018 йил якуни бўйича бундай амалиёт республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этилиши мумкин.

Ўзбекистон ички ишлар органларидаги туб ислоҳотлар Республика Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги Фармонига асосан бошланган эди. Ўтган йилда амалга оширилган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлиб, барча куч ва воситалар шу йўналишга қаратилган. Юқорида қайд этиб ўтилган Қарорда эса жамоат тартибини сақлаш масаласи бош масала бўлди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари тизимида мутлақо янги тизим бўлган — Миллий гвардия ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Мазкур қарорда ушбу тузилманинг ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги ўрни ҳам қайсидир маънода белгилаб берилди.

Ўзбекистон пойтахтида жамоатчилик патрули ташкил этилмоқда. Аслида, қайта тикланмоқда, деб айтиш ҳам мумкин бу ҳақда. 

Энди йигитларнинг ватанга хизмат қилиши жамоатчилик патруль гуруҳларидан бошланади. Албатта, ватанпарварлик туйғуси яхши, лекин жамоатчилик гуруҳларида фаолият кўрсатиш фақат шу туйғуга асосланмаган. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси сутканинг кечки ва тунги вақтида белгиланган йўналиш бўйича умумий 100 соатдан кам бўлмаган вақт миқдорида патруллик қилишга жалб этилади ва бу хизматга (ўқишга) ҳужжатларни якуний қабул қилишга асос ҳисобланади.

Ҳатто, фаол жамоатчилик гуруҳи аъзоларига хизматга (ўқишга) танлов ўтказишда инобатга олинадиган тавсияномалар берилиши мумкин.

Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда куну тун уч сменали патруль режими ташкил этилади
Тўғри-да, ёшлар қанақа касб танлаётганини англаб етиши лозим. Масалан, бўлажак журналист ўқишга ҳужжат топшириши учун мақолалари матбуотда эълон қилиниши лозим, бўлажак рассом сурат чизиб беради, бўлажак хонанда қўшиқ куйлайди… Хуллас, энди ҳуқуқ-тартибот органларида ишлашни, армияда хизмат қилишни хоҳлаганлар жамоатчилик гуруҳларида патруллик қилади.

Қарордан кўзланган асосий мақсад, Тошкент шаҳрини тунги вақтда ҳам дунёнинг энг хотиржам, сокин ва тинч шаҳарларидан бирига айлантириш. Ўзи шусиз ҳам ҳалқ орасида "Тошкентда кечаси юрсанг фақат бир киши безовта қилиши мумкин — милиция ходими", деган гап юрарди. Энди бу буткул исботини топадиган бўлди.

Пойтахтда кечки ва тунги вақтди жамоат тартибини сақлаш тадбирларига жиддий эътибор қаратилишининг сабаблари бор.

Яқин-яқингача пойтахт маъмурияти кечки соат 22.00 дан сўнг фуқароларни уйдан чиқмасликка, яъни ухлашга мажбурларди — дам олиш, кўнгилочар, овқатланиш масканлари ёпиларди. Мамлакатга сайёҳ ва туристларни кенгроқ жалб этиш сиёсатининг бир қисми сифатида ушбу тақиқлар олиб ташланди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ўзларига хос босиқлик билан мазкур жараёнга тезлик билан мослашмаган кўринади. Қарорда уларнинг янги яшаш тарзига мослаштириш белгиланган.

Яна бир муҳим жиҳат: масаланинг комплекс ҳал этилгани — ҳужжатда сансалорлик, тўрачиликнинг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар белгиланган. Хусусан, маъмурий судьялар сонини ошириш, сутканинг кечки ва тунги вақтида маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш тартибини соддалаштириш, тегишли органлар мутахассисларининг тунги вақтдаги ишларини ташкиллаштириш, ҳатто адвокатлар фаолиятини ҳам кечки ва тунги вақтларга мувофиқлаштириш, ҳар бир ИИБни шахснинг юзидан таниб олиш имконини берувчи замонавий технологиялар билан жиҳозлаш — буларнинг барчаси кечки ва тунги вақтда шаҳар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаб, автобуслар билан дайдиларни йиғиштириб юриш каби анчайин эскирган усулни бартараф этишга олиб келса керак.

Қарорда республика ички ишлар органларининг штатларини танқидий қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилган. Демак, ички ишлар органлари штат бирликларининг юкламалари, иш ҳажми қайтадан ўрганилади ва ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартиришлар киритилади. Бу ички ишлар органлари тизимида яна бир жиддий ислоҳот амалга оширилишидан дарак беради.

Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда судланганлик учун ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланади
Қувонадиган томони, ҳозирда айрим ҳолларда жамоат тартибини сақлаш хизмати ходимининг фаолиятини баҳолаш учун улар шахсини аниқлаш мақсадида олиб келган шахслар сони ҳам ҳисобга олинадиган бўлса, янги тартибда мезонлар ўзгарган. Энди бириктирилган ҳудудда жамоат тартибини бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат ўтаётган жамоат тартибини таъминлаш кучлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезони ҳисобланади.

Қарорда акс этган муҳим ўзгаришлардан бири — судланганлик ҳолати. Президент ИИВ, Бош прокуратура ва Олий Судга шахсни муқаддам судланган деб топишда қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш борасида топшириқ берган.

Маълумки, қонун ҳужжатларида судланганлик ҳолатининг аниқ муддатлари белгиланган. Бу ҳукм қилинган муддатга пропорционал тарзда бўлади. Амалиётда бу тартиб деярли ишламаган. Шу сабабли Президент қарорда ўқишга, ишга киришда ёки бошқа ҳолларда судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган шахсларнинг судланганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйиш амалиётига барҳам беришни талаб этади.

Муқаддам судланганларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш масаласи ҳам кўтарилган. Бу эса ўз навбатида Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилишига олиб келади.

Бир сўз билан айтганда қарор Ўзбекистон пойтахтини дунёнинг энг хотиржам ва тинч шаҳарга айлантиришни мақсад қилиб қўйган. Тадбирларни қунт билан, малакали тарзда амалга ошириш қолган, холос.

Янгиликлар лентаси
0