Ўзбекистонда судланганлик учун ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Қонун лойиҳаси талабларига кўра Ўзбекистон Меҳнат Кодексининг 78-моддасига тегишли ўзгартиш киритиш назарда тутилган

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан судланганлик учун ишга қабул қилишни рад этишни тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Молоток судьи в районном суде - Sputnik Ўзбекистон
Жиноят қуроли сифатида фойдаланилган мулкни мусодара қилиш тақиқланиши мумкин

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг таҳлили асосида тайёрланди. Шу билан бирга ушбу долзарб муаммони Ўзбекистон президенти ҳам шу йил июл ойида Олий Мажлис қўшма палаталарининг йиғилиши давомида кўтарган эди.

"Мамлакатда 20 йил ичида шундай тизим яратилдики, яхши ва қобилиятли кадрларни давлат бошқарувига отаси, акаси судланганлиги сабабли жалб этилмаган эди. Ҳар бир одам ўзига жавоб берсин. Ота ўзига, ўғил ўзига, ака ўзига жавоб бериши керак, энди фуқаро ватанпарвар ва ташаббускор бўлса бошқарувга жалб қиламиз", — деган Шавкат Мирзиёев.

Янги ҳужжатда Меҳнат Кодексининг 78-моддасига тегишли ўзгартиш киритиш назарда тутилган. Ушбу модда янги банд билан тўлдирилади. Яъни яқин қариндошлари судланганлиги учун талабгорни ишга қабул қилишни ноқонуний равишда рад этиш тақиқланади.

Ташкентский областной суд - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон судларида фуқаролар учун шикоятлар қутиси ўрнатилади
Адлия вазирлигига кўра, ушбу нормалар Франция, АҚШ, Латвия, Италия ва Буюк Британия қонунчилигида амал қилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу ўзгартиш ватанпарвар, ташаббускор, билимли, давлат бошқарувига интилган кадрларни жалб этишга хизмат қилади. Бу билан фуқароларнинг эркин меҳнат қилишни танлаш ҳуқуқи таъминланади.

Бугунги кунда лойиҳа кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Янгиликлар лентаси
0