TOШКЕНТ, 15 август — Sputnik. Республика судларида фуқаролар учун шикоятлар қутиси ўрнатилади, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Хабарда айтилишича, ана шундай илк шикоятлар қутиси жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида пайдо бўлади.
Қутилар Ўзбекистон президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ҳамда Судьялар олий кенгаши вакиллари кузатуви остида очилади.
Шу тарзда мамлакат суд тизими қандай ишлаётгани ҳақида фуқаролар фикри ўрганилади.
Июнь ойида президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида судьяларни аҳоли муаммоларига бефарқлик ва коррупцияда айблаганди.