Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабаларни қабул квотаси тасдиқланди

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида халқаро иқтисодиёт ва менежмент; халқаро муносабатлар ва сиёсий фанлар; халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ; гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти бўйича мутахассислар тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги вазирликлар ходимлари мажбурий тартибда қайта малака оширадилар

Қарорга асосан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида Университетнинг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш квотаси белгиланди.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида Университетнинг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш квотасини 3-иловага мувофиқ 150 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 30 киши), Университетнинг магистратурасига 50 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 10 киши) этиб белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиш имкониятини назарда тутиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин", — дейилган президент қарорида.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул қилинадиган талабалар сони Университет томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда бакалавриатга қабул квотасининг 50 фоизигача бўлган ҳисоб-китобдан (шу жумладан, давлат грантлари бўйича магистратура учун ажратилган жойлар сонининг 20 фоизи) ҳамда республика ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича юқори малакали халқаро мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик кадрларнинг захирасини тўлдириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0