Пойтахт йўл-патрул хизмати ходимларига Jeep Tracker лар топширилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишГонка на внедорожниках
Гонка на внедорожниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИББ раҳбари ўринбосари ўз нутқида ижтимоий тармоқларда тарқалган "Тошкентда "комендант соати" ўрнатилармиш" деган мазмундаги миш-мишларга ҳам тўхталиб, ушбу гап-сўзларга изоҳ бериб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон пойтахтида йўл-патрул хизмати ходимлари эндиликда жипларда ҳаракатланишади. Бу ҳақда жума куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари ўринбосари, полковник Азизхон Умархонов маълум қилди.

Полковникнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳридаги бутун шахсий таркиб мобил-патруллари йўл танламаслар билан таъминланади.

Города мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент хавфсиз пойтахт бўла оладими?
"Шаҳар имижини янада яхшилаш учун босқичма-босқич йўл-патрул пост хизмати ходимларига замонавий жип автомобиллари топширилади. Биринчи босқичда 50 та Tracker топширилиши кўзда тутилган. Автопаркларни янгилаш ишлари йил охиригача якунланади", — аниқлик киритди Умарханов. 

ИИББ раҳбари ўринбосари ўз нутқида ижтимоий тармоқларда тарқалган "Тошкентда "комендант соати" ўрнатилармиш" деган мазмундаги миш-мишларга ҳам тўхталиб ўтди. Бу миш-мишлар Тошкент шаҳрида туну-кун уч сменали патрул хизмати йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг тарқалиб кетган эди.

"Ҳеч қанақа "комендант соати" ўрнатилмайди. Худога шукр, бизда тинчлик ҳукм сурмоқда. Пойтахт ички ишлар бош бошқармаси қуролдан узоқлашмоқда. Эндиликда ходимларимизга жанговар қурол (тўппончалар) ўрнига электрошокерлар берилади", — дея аниқлик киритди полковник ва бўлаётган ўзгаришларнинг барчаси Тошкент аҳолиси ҳамда меҳмонларга қулайлик яратиш учун амалга оширилаётганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0