Қирғизистон фоҳишалар қанча пул ишлашини санашга тушди

© AFP 2023 / ALEXANDER NEMENOVЖенщина легкого поведения
Женщина легкого поведения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон миллий статистика қўмитаси республика иқтисодиётининг соя остида қолиб кетаётган томони, яъни фоҳишалар ва наркотик моддалар савдосидан тушадиган даромадларини ҳисоблаб чиқишга қарор қилди.

Суҳбатдошимиз навбатдаги бор гаплар ёзиб олинмаётганига ишонч ҳосил қилди, у биз билан фақат аноним қолиш шарти билан суҳбатлашишга рози бўлди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон мухбири.

Мухбирнинг ёзишича, аёл фоҳишалик-саноатида кўп йиллар давомида ишлаган ва ушбу бизнесдаги нарх-наволардан яхши хабардор.

Девушка на дороге - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ Қўйлиқда фоҳишалар тўпланишига барҳам бериш усулини топди

"Даромадимиз аёлнинг қаерда ишлашига боғлиқ: дейлик кўчадами, саунада ёки ўзига ишлашига. Энг арзон фоҳишалар алоқа учун 500 сом олади ва ўзига хос "точка"ларда ишлайди", — дейди очиқча тан олиб аёл.

Сауналарда ишлайдиган аёлларнинг ўртача даромади соатига 1000 дан 3000 сомгача. Одатда олдиндан қилинган қўнғироқ асосида секс-ишчилари минган минивэн шаҳар сауналарига етиб келади.

"Одатда, энг кўп пулни ўзи учун ишлайдиган аёллар, яъни "элитка" деб аталувчилари олади. Уларнинг хизмати соатига 1000 долларгача ҳам бўлиши мумкин", — дейди аёл.

Бироқ, сўнгги вақтларда аёллар тобора веб-камера саноатига ўтиб олишмоқда. Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бу фойда ва анчайин хавфсиз ҳисобланади.

Қора статистика — секс-саноати қандай қилиб миллий статистикаси қўмитаси тинчини бузди

Қирғизистонда фоҳишалар ва наркотик савдоси билан шуғулланувчиларнинг даромадларини ҳисоблаб чиқишмоқчи. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси иқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар бошқармаси бош мутахассиси Наргиза Кунева баёнот берди.

Массаж - Sputnik Ўзбекистон
Қизлар ногиронлиги бор одамларга жинсий алоқа қилишларига ёрдам беришмоқда - улар ким?

"Ҳозирги вақтда наркотик моддалар савдоси, интим хизмат кўрсатиш, браконьерлик, контрабанда ва бошқа ноқонуний фаолият турлари бўйича тажриба тариқасида ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда", — дейди Кунева.

Статистика ходимларининг тахминий ҳисоб-китобларига қараганда, Қирғизистон иқтисодиётининг тўртдан бир қисми бу каби фаолиятга тўғри келади, бу ерда даромад қийматини ҳисоблаш жуда қийин.

Идорада таъкидланишича, Миллий статистика қўмитаси мутахассислари фақат маблағларни ҳисоблаб чиқади. Бу рақамлар тақдирини бошқа давлат органлари ҳал қилишади.

Секс саноати ҳамоёнига қўл солмоқ — Қирғизистонга бу маълумотлар нима беради

Сиёсатшунос Шерадил Бактигулов фикрига кўра, бу рақамлар Қирғизистонга ноқонуний фаолият натижасида етказилаётган зиён миқдорини ҳисоблашга ёрдам беради.

"Ҳозирча биз фақат куч ҳаракатларини қўлламоқдамиз — аниқлаш, ҳибсга олиш ва йўқ қилиш. Бироқ, қайси йўналишда ишлаш кераклигини баҳолашга имкон берадиган молиявий воситалар ҳам мавжуд", — дейди Бактигулов.

Ушбу маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар учун жуда муҳимдир. Аммо фоҳишалар ва наркотик моддалар савдоси тўғрисидаги маълумотлар давлат бюджетига таъсир қилмайди.

Девушка легкого поведения - Sputnik Ўзбекистон
Энди фоҳишахонага борганларга жарима солиниши мумкин

"Агар бу даромадлар ЯИМга қўшилса, албатта статистик иқтисодий кўрсаткичлар ошади, аммо ҳеч қандай аниқ ўзгаришлар содир бўлмайди", — дейди иқтисодий-эксперт Нургул Акимова.

Баъзи маълумотларга кўра, фоҳишаларнинг даромадлари ойига 10 миллион долларга етиши мумкин!

Нима учун бошқа давлатларда фоҳишалар даромадларини ҳисоблашади?

Грецияда секс-саноатининг даромадларини ҳисоблаш билан жуда қизиқарли ҳолат содир бўлди. Ўн икки йил олдин иқтисодий кўрсаткичлар паст бўлганлиги туфайли бу мамлакатни Евроиттифоқдан чиқариб ташлашига оз қолган эди.

Афина айёрлик қилди: у ерда ҳисоб-китобларга фоҳишалар даромадларини қўшиб юборишади. Шундай қилиб Грециянинг ЯИМ кўрсаткичи кескин 25 фоизга кўтарилиб кетди!

Греция ҳукуматининг уддабуронлигига қарамасдан, Брюссел бундай уринишни маъқулламади. Саккиз йилдан сўнг бу ҳисоб-китобларда янги вазифа пайдо бўлди: Евроиттифоқ барча давлатларга ЯИМ тенг шароитда таққослаш учун имкониятга эга бўлиш мақсадида ҳисоб-китобларга интим хизмат ва наркотик савдоси даромадларини киритиш тавсия этилди.

Буюк Британия халқаро тажриба ҳам ёрқин мисол бўла олади. Миллий статистик ҳисоботига кўра мамлакатда жами 61 минг фоҳишалар меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистонда "жинсий қуллик"ка жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Бир аёл ҳафтасига 25 та мижоз жалб қилиши аниқланди. Улардан ҳар бири ташриф учун 67 фунт (6 минг сом атрофида) пул тўлайди. Шундай қилиб, бир йилда даромад 3 миллиард фунт (273 миллиард сом) бўлади.

Интим хизматлар соҳасидаги ҳисоб-китобларда британиялик ҳисобчиларда қийинчиликлар юзага келди. Агар полиция фоҳишалар сони ҳақида маълумотларни тақдим эта олган бўлса, хизмат ҳақи ҳақида маълумот интернетдан ва фоҳишахоналардан билишга тўғри келди. Ҳисоб-китобларга контрацептив воситалар ва интим кийим ҳаражатлари ҳам киритилди — битта мижозга 50 цент.

Венгрия тажрибаси ҳам жуда қизиқ. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ҳукуматга фоҳишалар уюшмаси ёрдам берди. Диққатга сазовор бўлган тавсилот: агар мижоз сифатида хорижий турист бўлса, секс-ишчининг хизмати экспорт сифатида кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0