Саудия Арабистони еттинчи йил сурияликларга ҳаж сафарини адо этишга рухсат бермаяпти

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПаломники в Мекке
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони ҳар ҳаж мавсумида авлиё жойларни келиб кўришлари учун ҳар бир давлатга аҳоли сонига қараб зиёратчилар учун квота ажратади. Маккани зиёрат қиладиганлар учун алоҳида турдаги виза назарда тутилади

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Саудия Арабистони қаторасига еттинчи йил Сурия фуқароларини Ҳаж зиёратини адо этишга яқинлаштирмаяпти. Ар-Риёд зиёратчилар учун бажариб бўлмас талабларни илгари сурган, деб баёнот берди пайшанба куни Суриянинг Вақф вазирлиги.

Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
2018 йилги ҳаж мавсуми учун тўлов миқдори белгиланди
"Саудия Арабистони еттинчи йилдирки Сурия фуқароларига ҳаж зиёратини адо этишларига рухсат бермаяпти. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳаж сиёсийлаштирилгани туфайли зиёрат қилиш талабларини бажариб бўлмай қолди. Ислом ҳамкорлик вазирлиги ва Ҳаж вазирлигининг Сурия Ташқи ишлар вазирлиги билан қилган кўпсонли мулоқотлари ҳеч қандай натижа бермаяпти", — дейилган вазирлик хабарида.

Шу билан бир қаторда Сурия Вақф вазирлиги саудиячилар айнан қандай талабларни қўйишаётганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Вазирлик, шунингдек, қўшни Ливандаги туристик агентликлар ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда, зиёратчиларга виза олиш тартибини соддалаштириш ўрнига, пайтдан молиявий жиҳатдан фойда кўришга интилаётганликларини қайд этиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0