Ўзбекистонда юристликка ўқитадиган қисқа муддатда курслар ташкил этилди

© Sputnik Илья ПиталевЗдание Мосгорсуда, архивное фото
Здание Мосгорсуда, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Курсларни тугатган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Судлар ҳали-ҳамон адолат қарор топадиган масканга айланмади – президент
Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази тузилган бўлиб, у ерда юриспруденция билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда олий маълумотга эга шахслар учун 6 ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Курсларни тугатган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Қабул қилинган ҳужжатда диплом соҳиблари қайта тайёрлашдан ўтишга ҳақли бўладиган 47 та олий таълим йўналишларини ўз ичига олган рўйхат белгиланди.

Тингловчилар танлов ва кириш имтиҳони натижаларига қараб қабул қилинади.

Судья болғачаси - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона судьялари вилоят халқи олдида қасамёд қилдилар
Кириш имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади, уни ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган Имтиҳон комиссияси ўтказади. Суҳбатда талабгорлар нима сабабдан юрист касбини танлаганларини асослаб берадилар, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлари ва таҳлилий фикрлаш қобилиятига эгаликларини намойиш этадилар. 100 баллик тизим бўйича баҳо қўйилади. 55 баллдан кам балл тўплаган талабгорлар ўқишга қабул қилинмайди.

Қайта тайёрлаш курсларига кириш учун ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади: паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат; олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма); 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.

Ҳужжатлар кириш имтиҳони (суҳбат) ўтказилишидан 1 ой олдин қабул қилинади.

Қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари муваффақиятли топширилганидан сўнг 15 иш куни ичида контракт тўлови суммаси ўтказилиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0