ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Бухоронинг Хупкалак қишлоғида икки фуқаро зовурда чўкиб ўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ.
Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 июнь куни содир бўлган.
Бухоро вилоятининг Пешку ва Ромитон туманида истиқомат қилган фуқаролар Хупкалак қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурда чўмилаётганларида сувга чўкиб кетганлар.
Маълумотга кўра, жасадлар сувдан топилиб олинган.
Шу муносабат билан ИИВ фуқароларга мурожаат қилган.
"Ҳурматли фуқаролар, турли ҳил чўмилиш жойларига борадиган бўлсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг. Ёш болаларингизни чўмилиш жойларига назоратчисиз юборманг ва уларни назоратсиз қолдирманг", — дейилади хабарда.