Тошкент сув каналида синфдошини қутқаришга уринган 10 ёшли бола чўкиб кетди

© CA-NewsВодный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте
Водный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фожиа 21 январь куни Олмазор туманининг Қора-Қамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув каналида юз берган

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Тошкентда 21 январь куни Олмазор туманининг Қора-Қамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув каналида 10 ёшли бола чўқиб кетди, деб хабар қилди Sputnik мухбири ФВВ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Рука ребенка - Sputnik Ўзбекистон
Танасидан игналар топилган болакай вафот этмаган

Хабар берилишича, фожиа 21 январь куни Олмазор туманининг Қора-Қамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув каналида юз берган.

Воқеага гувоҳ бўлганларнинг хабар қилишича, 10 ёшли Абдулла Рўзибоев ва унинг синфдоши Шоҳжаҳон мактабдаги дарслардан қайтаётган вақтида содир бўлган.

Дўсти сувга тушиб кетганини кўрган Абдулла ўзини муздек совуқ сувга ташлаган. Шоҳжаҳон маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб қолинган, бироқ Абдулла чўкиб кетган. 

"Биринчи сувга тушиб кетган бола шу ерда бўлган одамлар томонидан граблялар ёрдамида қутқариб қолинган. Лекин бошқа болани кучли сув оқими олиб кетди. ФВВ ходимлари воқеа жойига ўз вақтида етиб боришган. Ўтказилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида чўкиб кетган боланинг жасади топилган", — деб маълум қилишди ФВВ матбуот хизматида.

Янгиликлар лентаси
0