Россия 2019 йилда қурилиш соҳасида мигрантлар сонини қисқартиради

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишРабочий на строительстве жилого комплекса
Рабочий на строительстве жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда 2019 йилдан бошлаб қурилиш соҳасида меҳнат мигрантлари сонини 80 % миқдорида чекланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Россия Меҳнат вазирлиги қурилиш ва транспорт соҳасида мигрантлар меҳнатини чеклашга қарор қилди. Ушбу қонун лойиҳаси норматив ҳужжатлар порталида жойлаштирилди.

Унда 2019 йилдан бошлаб қурилиш соҳасида меҳнат мигрантлари сонини 80 % миқдорида чеклаш таклиф қилинган. Меҳнат академияси проректори Александр Сафонов айтишига қараганда, бугунги кунда қурилиш корхоналарида 100% гача ишчилар чет эл фуқаролари бўлиши мумкин.

Вячеслав Поставнин - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: патентларнинг қимматлиги мигрантларни ёруғликка чиқармаяпти

Қонунда истиснолар ҳам бор, Москва, Амур, Хабаровск вилоятларида қурилиш соҳасида мигрантлар меҳнатига чеклов киритилмайди.

Чекловлар киритиладиган иккинчи соҳа – транспорт соҳаси бўлади. Ушбу соҳада 2017 йилда мигрантлар меҳнати 30 % миқдорида чекланган эди. 2018 йилда чеклов 28 % миқдорда белгиланди, 2019 йилда эса 26 %га тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда меҳнат мигрантларига аптекаларда, магазинларда, савдо чодирлари ва бозорларда сотувчилик қилиш таъқиқланган. Шунингдек магазинларда ишлайдиган мигрантлар сони 15%дан ошмаслиги керак.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида мигрантлар меҳнатига 50% миқдорида чеклов сақланиб қолади. Ушбу чеклов фақат Приморск ўлкаси ва Астрахан вилоятида қўлланилмайди.

Янгиликлар лентаси
0