Эксперт: патентларнинг қимматлиги мигрантларни ёруғликка чиқармаяпти

© Sputnik / Руслан КривобокВячеслав Поставнин
Вячеслав Поставнин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳеч бир ҳужжат –патент ҳам, регистрация ҳам мигрант учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя эмас, деди "Миграция XXI век" фонди раҳбари ва ФМСнинг собиқ директор ўринбосари Владимир Поставнин

TOШКЕНТ, 17 август — Sputnik. У Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида мигрантлар бошқа давлат ҳудудида қонуний асосда юришдан манфаатдор эканликларини айтди. Бироқ ҳужжатларни расмийлаштиришдаги баланд нархлар ҳамда мигрантларни пора беришга мажбур қиладиган айрим виждонсиз амалдор ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Россиядаги хорижлик ишчиларни сояга киришга мажбур қилмоқда.

"2014 йилда Москвада 800 мингта патент расмийлаштирилган. Патент тизими (имтиҳонли ва баланд нархли) жорий этилгач, пойтахтда йилига 400 мингта патент расмийлаштирила бошланди. Бироқ статистика маълумотларига кўра, мигрантлар сони камаймаяпти. Хулоса шундай: ҳеч бир ҳужжат –патент ҳам, регистрация ҳам мигрант учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя эмас", — деди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0