Мудофаа вазирлиги вакиллари биринчи ўзбек жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевникида бўлишди

© Минобороны РУзПредставители Минобороны РУз в рамках чемпионата по боксу "За кубок Минобороны" проведали первого узбекского чемпиона Руфата Рискиева
Представители Минобороны РУз в рамках чемпионата по боксу За кубок Минобороны проведали первого узбекского чемпиона Руфата Рискиева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек деган номни дунёга танитган ва “Ўзбек йўлбарси” дея эътироф этилган жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан ҳарбийлар бир дастурхон атрофида самимий суҳбат қилишди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистонда махсус бўлинмалар ўртасида бокс бўйича ўтказилган "Мудофаа вазири кубоги" чемпионати доирасида Мудофаа вазирлиги жанговар тайёргарлик бош бошқармаси, вазирлик спорт клуби спортчи ва мусобақа иштирокчилари биринчи ўзбек жаҳон чемпиони, фахрий боксчи Руфат Рисқиев уйига боришди.

Боксчи Руфат Рискиев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек афсонавий боксчиси Руфат Рисқиевнинг оёғи ампутация қилинди

Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон ахборот агентлигига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати хабар қилди. 

"Ўзбек деган номни дунёга танитган ва "Ўзбек йўлбарси” дея эътироф этилган жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан ҳарбийлар бир дастурхон атрофида самимий суҳбат қилишди. Бундан бир неча ой муқаддам оғир хасталикка учраган фахрий боксчи меҳмонларга тарихий ғалабаларини, ўтган асрнинг мураккаб шароитларда, айниқса, ўзбек спортчиларининг нуфузли мусобақаларда иштирок этиши, ўсишига қўйилган тўсқинликлар даврида бошидан ўтказган воқеаларни сўзлаб берди", — деди суҳбатдош.

Ташриф якунида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан Руфат Рисқиевга моддий ёрдам кўрсатилиб, эсдалик совғалари улашилди.

Янгиликлар лентаси
0