Урганч аэропорти МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт деб топилди

Oбуна бўлиш
Бу йилги ёз мавсумида ҳам аэропорт “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида, жумладан Париж, Милан, Римдан амалга оширилаётган чартер қатновларида Урганч шаҳрига ташриф буюраётган кўплаб сайёҳларни қабул қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. “Урганч” халқаро аэропорти 2017 йилдаги фаолияти натижалари бўйича “Аэропорт ривожига қўшган катта ҳиссаси учун” номинациясида ғалабани қўлга киритиб, “МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт” танловининг лауреатига айланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати хабар берди.

Международный аэропорт «Ургенч» - Sputnik Ўзбекистон
Рим ва Урганч ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилди

Хабарда айтилишича, “Аэропорт” ФА Ассоциацияси томонидан ҳар йили ташкил этиладиган мазкур танловда Урганч шаҳри аэропорти 2012 йилдан буён иштирок этиб, ушбу йиллар давомида “Ишлаб чиқариш ривожига қўшган катта ҳиссаси учун”, “МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт”, “Шиддат билан ривожланаётган аэропорт” ва “Туризм ривожига қўшган катта ҳиссаси учун” каби номинацияларда ғолиб бўлиб келади.

2017 йилдаги фаолият натижаларига кўра, “Урганч” халқаро аэропортида 1567 қатнов ва 282 мингдан ортиқ йўловчига, шу жумладан 43848 нафар хорижий сайёҳга хизмат кўрсатилди, 16649 тонна юк, 11141 тонна почта ва 14305 тонна пуллик багаж жўнатилди.

Бу йилги ёз мавсумида ҳам аэропорт “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида, жумладан Париж, Милан, Римдан амалга оширилаётган чартер қатновларида Урганч шаҳрига ташриф буюраётган кўплаб сайёҳларни қабул қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0