ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК илк бор Урганчдан Италия пойтахти Римга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, самолёт ҳар сешанба куни Римдан соат 20:45да парвоз қилади ва эртасига тонг соат 5:45да Урганчга қўнади.
Италияга эса самолёт Тошкентдан соат 15:20да ҳавога кўтарилади ҳамда маҳаллий вақт билан соат 7:15да Римга етиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Turkish airlines компанияси Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича парвозларни бошлаганди.