Андижон шаҳридаги 7 чорраҳага видеокузатув камералари ўрнатилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камералар шу йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Андижон вилоятининг транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларига 94 та видеокузатув камералари ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда ЙҲҚ қайд этиш видео кузатув камералари ишга туширилди

Хабарда айтилишича,  камералар шу йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишни бошлайди.

Ушбу камералар светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган, узлуксиз чизиқни босган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳамда тўхтаб туриш тақиқланади йўл белгиси талабларига бўйсунмаган ҳайдовчилар бошқарувидаги автомототранспорт воситаларини қайд этиб бориши режалаштирилган.

Видеокузатув камералари Андижон шаҳри ҳудудидаги  А.Темур-А.Навоий, А.Темур-З.М.Бобур, Машраб-Лермонтов, Ўзбекистон-Фурқат, Ўзбекистон-З.М.Бобур, Чўлпон шоҳ-Мустақиллик ва З.М.Бобур-Ю.Отабеков кўчалари кесишган чорраҳаларига ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилган.

Янгиликлар лентаси
0