ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Наманганда 1 ноябрдан бошлаб ЙҲҚ қайд этиш видео кузатув тизими ишга туширилди, деб хабар қилди Sputnik ИИББ маълумотларига тайянган ҳолда.
Хабарда айтилишича, биринчи босқичда марказий кўча йўлларида 65 та камера ўрнатилди. Камералар 2 соат ишлаши давомида 196 та ЙҲҚ бузилиши қайд этилди.
"Наманганда видео кузатув камералари, Тошкентда ўрнатилган тизимдан фарқли улароқ икки турдаги қоидабузарликларни қайд этади. Ушбу тизимнинг ўзига ҳос жиҳати шундан иборатки: камералар қизил чироққа ўтиш ва тезликни ошириш бўйича янада кўпроқ ҳолатларни аниқлай олади. Келгусида бу рўйхат йўл чизиқларини кесиб ўтиш, қарама-қарши йўлга чиқиш, йўловчиларни ўтказмаслик, рухсат этилмаган жойда тўхташ қоидабузарликлари билан тўлдирилади", — деб таъкидлади суҳбатдош.
Шунингдек, Наманганда ўрнатилган кузатув тизими қоидабузарликлар тўғрисида маълумотларни тўғридан-тўғри Тошкент ЙҲҲБга юборади. Қоидабузарликларни расмийлаштириш жараёни Тошкентда ўрнатилган тизим каби бир хил бўлади. Жумладан, камера орқали қайд этилган барча қоидабузарликлар 3 кун ичида расмийлаштирилади ва автомашина эгасига почта орқали хабардор этилади. Автомашина юридик шахс номига расмийлаштирилган бўлса, қоидабузарлик учун юридик шахс раҳбари жавобгар бўлади.
Автомашина эгаси жаримани икки ой муддат ичида тўлаши мумкин. Инспектор томонидан йўлда аниқланган қоидабузарлик учун бир ой берилади. Автомашина эгаси ўз вақтида жарима тўланмаса, хат борилган куннинг 61-чи куни машина жарима тураргоҳига жойлаштирилади.