Араб лигаси давлатлари Гватемала билан ҳамкорликни тўхтатди

© РИА Новости / Заман РамазановИзображение флага Гватемалы демонстрируется в Иерусалиме в преддверии открытия посольства
Изображение флага Гватемалы демонстрируется в Иерусалиме в преддверии открытия посольства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада Гватемала ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирган биринчи Лотин Америкаси давлатига айланган эди. Бу борада у шундай қарор қабул қилган дунёдаги иккинчи давлат бўлди

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиргани Гватемала Ташқи ишлар вазирлиги билан ўзаро англашув меморандумини бекор қилди, шунингдек, ушбу Лотин Америкаси мамлакати билан ҳамкорликни тўхтатди.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Ислом дунёси Қуддус бўйича имтиҳондан ўта олмади, деб баёнот қилди Эрдўғон
Панараб ташкилоти бу ҳақда чоршанба куни ўз расмий баёнотида маълум қилди.

"АДЛ Бош котиби Аҳмад Абул Гейтнинг кўрсатмаларига асосан ташкилот котибияти Гватемала ТИВ билан 2013 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандумини бекор қилди, шунингдек, Гватемала томонни ушбу мамлакатнинг Қуддус бўйича позицияси туфайли барча соҳаларда ҳамкорлик давом эттирилмаслиги ҳақида хабардор этди", — дейилади ҳужжатда.

Ўтган ҳафтада Гватемала ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирган Лотин Америкаси мамлакатлари орасида биринчи, дунё бўйича эса АҚШдан кейинги давлатга айланди. Сўнгра уларга Парагвай ҳам эргашган эди.

Сал олдин АЛД Қуддусни Исроил пойтахти деб тан оладиган АҚШ ёки ҳар қандай бошқа давлатга қаршилик кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқиши ҳақида маълум қилган эди. Хусусан, бундай қадамларга келажакда бошқа йўл қўйилмаслиги мақсадида, сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий чоралар ишлаб чиқилаётгани айтилганди.

Қуддуснинг ҳал этилмаган мақоми туфайли ҳозирча бошқа давлатлар элчихоналари Тель-Авивда қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0