ТОШКЕНТ, 22 май- Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказишгани ҳақида тезкор хабар эълон қилди.
"2018 йил 12 май куни соат 22:00 ларда Самарқанд туманида яшовчи ишсиз С. маст ҳолда ўзининг "Москвич" русумли автомашинасини Самарқанд шаҳрида бошқариб кетаётганида, уни тўхтатиб, Самарқанд вилоят наркология диспансерида тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлган вилоят ИИБ ЙХҲБ инспекторлари Ф. ва А. ларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга тан жароҳати етказган", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.