Тошкент ва Қашқадарёда ЙТҲ: икки ҳайдовчи электровоз билан тўқнашувда ҳалок бўлди

© Sputnik / Юрий Лашов / Медиабанкка ўтишУчасток железнодорожного пути, архивное фото
Участок железнодорожного пути, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тошкент ва Қашқадарёда икки ҳайдовчи электровоз билан тўқнашувда ҳалок бўлди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда кучли сел келиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 16 май куни Ўртачирчиқ туманида яшаган Т.Б. ўзига бириктирилган "МАN" русумли юк автомашинасини Байтқўрғон маҳалласидан ўтувчи "Бўзсув-Оққовоқ" темир йўлининг 4402-км.да қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганида шу ерда ҳаракатланиб келаётган электровоз билан тўқнашув содир этган.

Натижада юк автомашинаси ҳайдовчиси Т.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Шу куни Қашқадарё вилоятида ҳам шунга ўхшаш ЙТҲ қайд этилди.

Ғузор туманидаги Халқобод қишлоғида яшаган Ш.Х. Matiz автомобилини Батош қишлоғидан ўтувчи "Ғузор-Қамаши" темир йўли кесишмасидан ўтаётганида шу ерда ҳаракатланиб келаётган электровоз билан тўқнашди.

Ҳайдовчи Ш.Х. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0