Сурхондарёда сел келиши сабабли 750дан ортиқ киши эвакуация қилинди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоНа улице после схода селевого потока
На улице после схода селевого потока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сел оқибатларини бартараф қилиш учун Қумқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими раҳбарлигида тезкор штаб тузилди.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳаллалари ҳудудидаги 116та уйда яшовчи 754 нафар аҳолини эвакуация қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

На улице после схода селевого потока - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 22 майгача сел келиш хавфи мавжуд

"18 май соат 17.40да учта маҳалла ҳудудида сел оқими кузатилиб, бир қисм уйларни сув босди. Натижада аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди", — деб маълум қилди ФВВ.

Сел оқибатларини бартараф қилиш учун Қумқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими раҳбарлигида тезкор штаб тузилди. Штаб таркибидан фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар бўлими, коммунал хизмат ва бошқа тегишли ташкилотлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 22 майгача сел келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.

14 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида сел оқими натижасида 62 хўжаликка зарар етган, 16 май куни эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 5 нафар инсон ҳалок бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0