ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистонда сел келиш хавфидан огоҳлантирди.
"18 майдан 22 май кунигача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкeнт вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд", — дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, (+99871) 147-10-50 "тезкор рақам"ига мурожаат этишини сўраган.