"Ал-Хоразмий издошлари" танлови давом этмоқда

© Nuz.uzШкольники Ташкента сдают ЕГЭ
Школьники Ташкента сдают ЕГЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч босқичли ушбу кўрик-танловга апрель ойида старт берилиб биринчи босқичда 1259 нафар иштирокчи ўз мактабида математика, физика ҳамда информатика фанларидан онлайн усулда имтиҳон топширишди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бугун 10-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика ҳамда информатика фанлари бўйича "Ал-Хоразмий издошлари" номли танловнинг иккинчи (минтақавий) босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ученики школы №91 Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш даражасини белгилаш бўйича тадқиқот ўтказилади

Танловнинг иккинчи (минтақавий) босқичи Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Урганч, Қарши ва Нукус филиалларида бўлиб ўтди.

Иккинчи босқичда иштирокчилар учала фанга доир жами 9 та топшириқни ечиши лозим бўлади. 100 баллдан 75 балл тўплаганлар сўнгги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Уч босқичли ушбу кўрик-танловга апрель ойида старт берилиб биринчи босқичда 1259 нафар иштирокчи ўз мактабида математика, физика ҳамда информатика фанларидан онлайн усулда имтиҳон топширишди. Улардан 346 нафари 80 баллдан юқори балл тўплаб танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Хоразмий издошлари" танлови Ўзбекистон президентининг "Муҳаммад ал-Хоразмий номидги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш тўғрисида"ги қарори асосида Халқ таълими ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамкорлигида жорий йилда илк маротаба ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0