Мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш даражасини белгилаш бўйича тадқиқот ўтказилади

© Фото: Ассоциация "Узтекстильпром"Ученики школы №91 Ташкента
Ученики школы №91 Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадқиқот ишлари май ойи давомида республика миқёсида танлаб олинган 255 та мактабда ўтказилиб, унда умумтаълим мактаблари 4-синф ўқувчиларининг математика, ўқиш ва табиатшунослик фанларидан ютуқлари тажриба-синов тариқасида ўрганилади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини белгилаш ва бунда салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш мақсадида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг муваффақиятли ўзлаштиришига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш бўйича умуммиллий тадқиқот ўтказмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ученицы узбекской школы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги 1300дан ортиқ мактабга замонавий компьютер мажмуаси берилади

Хабарга кўра, тадқиқот ишлари жорий йилнинг май ойи давомида республика миқёсида танлаб олинган 255 та мактабда ўтказилиб, унда умумтаълим мактаблари 4-синф ўқувчиларининг математика, ўқиш ва табиатшунослик фанларидан ютуқлари тажриба-синов тариқасида ўрганилади.

10 июнга қадар умуммиллий тадқиқот натижалари таҳлил қилинади ҳамда олинган хулосалар асосида янги ўқув йилидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини ошириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Умуммиллий тадқиқот умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг билимини халқаро талабларга етказиш, унга мослигини ўрганиб бориш, халқаро амалиётда фойдаланиб келинаётган PISA (Programme for international Student Assement), TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study) каби дастурларга босқичма-босқич интеграциялаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Умуммиллий тадқиқот материаллари ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалдаги ДТС ва халқаро тажриба асосида тайёрланган.

Янгиликлар лентаси
0