Бухорода "Кнауф" гипскартон листларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПроизводство гипсокартона
Производство гипсокартона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинги босқичда “Кнауф” компанияси Ўзбекистонда гипс асосида қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Бухоро вилоятидаги “Кнауф Гипс Бухоро” корхонасида юқори сифатли гипскартон, яъни КНАУФ-листларини ишлаб чиқариш линияси ишга тушди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.

Линияни ишга тушириш жараёнида Германия-Ўзбекистон ишбилармонлари кенгаши ҳамраиси, “Knauf Gips KG” компанияси ижрочи директори М.Грундке бошчилигидаги Германия ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди.

“Кнауф Гипс Бухоро” бош директори Дмитрий Дерипалконинг айтишича, гипскартон листларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш лойиҳасининг умумий қиймати 16 миллион еврони ташкил этди. Эндиликда ишлаб чиқариш линиясининг қуввати 30 фоизга ошади. Келгусида йилига 32 миллион кв.м дан ортиқ ҳажмда КНАУФ-листлари ишлаб чиқарилади.

Кейинги босқичда “Кнауф” компанияси Ўзбекистонда гипс асосида қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Янги ишлаб чиқариш линияси “Кнауф Гипс Бухоро” жойлашган ҳудудда қурилади. Ана шунда қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш бўйича “Кнауф” нинг ишлаб чиқариш қуввати икки баробарга ошади.

Ўзбекистонга германиялик бизнесменлардан иборат катта делегация келади

Учрашув доирасида германиялик тадбиркорлар учун Ўзбекистоннинг қурилиш саноатидаги инвестициявий имконияти ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича тақдимот ўтказилди.

Унда Ўзбекистонда 300 дан ортиқ қурилиш материалларини, мармар, гранит, габбро, каолин, воллостанит, кварц қуми, вермикулит, оҳак каби маҳсулотларнинг катта ҳажмдаги заҳиралари мавжудлиги, хом ашё маҳсулотлари ва энергия ташувчилар таннархининг арзонлиги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун рағбатлантирувчи омил эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Германия компания ва банкларининг 70дан ортиқ вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Делегация таркибидан Siemens, МАN, BASF, TUI Group, SAP, Deutsche Bank ва Commerzbank ҳамда Ўзбекистон ишбилармонлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиққан кичик ва ўрта бизнес корхоналари вакиллари ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0