ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. "Ўзагроэкспорт" Сурхондарё вилоятининг деҳқон ва фермерлик хўжаликларидан пиёзни фойдали нархда — бир килограмм пиёзни 1200 сўмдан сотиб олишни бошлади.
Бундай нархда фермерларга ўз ҳаражатларини қоплашга ёрдам беради. Пиёз 30 килограммгача бўлган қопларда сотиб олинади.
Пиёзнинг килоси ўртача ишлаб чиқариш нархи 590 сўмни ташкил қилиб, экспортга жўнатилади. Экспорт жўнатмалари "Uzagro" миллий бренди остида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мева-сабзавотларни экспорти учун ягона — "Uzagro" бренди ишлаб чиқилганди. Ушбу бренд дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли эканлигининг кафолати бўлади. Республикада етиштирилаётган барча мева-сабзавотлар ягона миллий бренд остида экспорт қилинади.