ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Мумтоз" тўйхонаси яқин 3-4 йилдан сўнг бузилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.
Туман ҳокимининг хабар беришича, "Мумтоз" тўйхонаси бузилиши режада бор.
Аммо бу яқин йилларда амалга ошмайди, 3-4 йилдан сўнг тўйхона жойи текисланиши лозим.
Белгиланган дастур режасига кўра, ана шу тантаналар маскани жойлашган манзилдан айни дамда қурилиш ишлари олиб борилаётган "Сузук ота" мақбараси кўриниб туриши лозим.