"Ezidiyor" тўйхонаси ўз жойини "Tashkent City"га бўшатиб беради

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги "Ezidiyor" тўйхонасининг бузилиши "Tashkent City" халқаро савдо маркази қурилиши билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкентдаги "Ezidiyor" тўйхонаси бузилади. Бу ҳақда Шайхонтоҳур тумани ҳокими маълум қилди. Uznews.uz. хабарига асосан.

Шавкат Мирзиёев и Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур ишбилармон Жаҳонгир Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Ҳокимнинг сўзларига кўра, "Ezidiyor" тўйхонаси бузилади. Унинг атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Ушбу обьектлардаги тадбиркор ўзларига бошқа ер танлаб улгурмаганлар. Туман раҳбари тарбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини айтди.

"Tashkent City" объектидаги Ўқчи маҳалласидан янги уйга кўчирилмаган 20 та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таьминотидан узиб қўйилган.

Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров сўзларига кўра, аҳоли Яшнобод ва Олмазор туманидаги уйларга кўчириб келинмоқда.

Тошкент марказида халқаро савдо маркази барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати миллиард доллардан ортиқ. Бу ерда технопарк, бир нечта бизнес-марказлари, савдо мажмуаси, ресторанлар ҳамда маданий марказ қурилади.

Бу замонавий халқаро савдо марказини барпо этиш ғоясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг сайлов олди кампаниясида маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0