ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 9 май куни Тошкентдаги Миллий боғда байрам салюти отилади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.
"Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий боғнинг "Наврўз" майдонидан 9 май куни соат 21.00да байрам салюти отилади", — дейилади хабарда.
Ҳозирда "Наврўз" майдонида тўплар ва салют қурилмалари учун махсус ўт очиш позициялари жиҳозланган бўлиб, артиллерия тизимлари ва ишга тушириш қурилмалари шай ҳолатга келтирилган.
Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади.