9 май куни Самарқанд марказида транспорт ҳаракати чекланади

© SputnikОбеспечение безопасности во время праздника
Обеспечение безопасности во время праздника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хотира ва қадрлаш кунида ўтказиладиган парад ва марафон муносабати билан Самарқанд шаҳрининг бир неча кўчаларида ҳаракат чекланади.

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган тадбирлар туфайли шаҳар марказидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 08:00 дан 13:00 гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади:

  • Регистон майдонидан (Регистон кўчаси) Амир Темур майдонигача бўлган қисми;
  • Амир Темур майдонидан вилоят мусиқа ва драма театри олдидаги майдонгача бўлган қисми;
  • Кўксарой майдони;
  • Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисми;
  • Университет хиёбони;
  • Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Маҳмуд Кошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисми.

Эслатиб ўтамиз 9 май куни Самарқанд шаҳрида уруш фахрийлари билан учрашув, ҳарбий парад, ҳарбий оркестр чиқиши ва 5000 кишилик марафон ўтказилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0