"Тошкент герби" ўрнига Бердақ ҳайкали ўрнатилади

Oбуна бўлиш
Тошкент ҳокимияти Шимолий вокзал қаршисидаги майдонга Бердақ ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилаётганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бир неча кун олдин олиб ташланган "Тошкент герби" монументи ўрнига қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Пойтахт ҳокимияти хабарига кўра, биринчи навбатда монумент атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилади, йўлаклар қурилади ва фавворалар ишга туширилади. Кейин эса олдин Нукус кўчасида бўлган қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали қайтарилади.

Монумент Герб Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
“Тошкент герби” монументи олиб ташланди

"Шимолий вокзал рўпарасида Нукус кўчаси бор, бу ерда бир вақтлар қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилган эди. Биз ушбу ҳудудни ободонлаштириш ва ҳайкални қайтариш ҳақида топшириқ олдик ва ишларни бошлаб юбордик. Иш жараёнида биз ушбу ҳудуднинг Нукус кўчаси томонини ва вокзал томонини бирлаштириб ягона меъморчилик ансамбли яратиш ва унинг атрофини ободонлаштиришга қарор қилдик", — деди ҳокимнинг саноат ва қурилиш ишлари ва коммуникациялар бўйича биринчи ўринбосари Надиржон Максумов.

Бу ердан олиб ташланган "Тошкент герби" монументининг келажаги ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

Янгиликлар лентаси
0