“Тошкент герби” монументи олиб ташланди

© shosh.uzМонумент "Герб Ташкента"
Монумент Герб Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
4 май тунида Тошкентдаги Шимолий вокзал рўпарасида ўрнатилган "Тошкент герби" монументи олиб ташланди. Унинг ўрнига қандай ҳайкал ўрнатилиши ҳозирча номаълум.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Икки кун олдин, 4 май тунида Тошкентдаги Марказий (Шимолий) вокзал рўпарасидаги "Тошкент герби" монументи олиб ташланди, деб хабар қилмоқда "Ташкент Ретроспектива" саҳифаси. 

"Яна бир яхши янгилик. 4 май тунида Тошкентдаги Шимолий вокзал рўпарасида ўрнатилган "Тошкент герби" монументи олиб ташланди. Унинг ўрнига қандай ҳайкал ўрнатилиши ҳозирча номаълум", — дейилган хабарда.  

Икки қўл ва танга шаклидаги Тошкент герби тасвирланган ушбу монумент вокзал қаршисидаги майдонга 1996 йилда ўрнатилган эди. Монумент лойиҳаси "Тошкентбошплан ЛИТИ" институти томонидан ишлаб чиқилган. Ҳайкал меъмори Н.Г.Наруцкая, ҳайкалтарош Р.Авакиян бўлиб унинг пойига "Тошкентимизни ёмон кўзлардан асрасин" деб ёзилган эди.

Хабарда айтилишига кўра, кўпчилликка ушбу ҳайкал "ғалати" кўринар, халқ орасида эса уни "танга  ушлаб турган қўллар" деб аташар эди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилга қадар ушбу майдонда "14 тошкент комиссарлари" ҳайкали ўрнатилган эди. 

© Sputnik / Иосиф Будневич / Медиабанкка ўтишПамятник 14 туркестанским комиссарам.
Памятник 14 туркестанским комиссарам. - Sputnik Ўзбекистон
Памятник 14 туркестанским комиссарам.

Янгиликлар лентаси
0