Сергели ярмаркасининг тақдири байрамдан кейин ҳал қилинади

Oбуна бўлиш
Байрам тадбирларидан сўнг тадбиркорлар ва яқин атрофда истиқомат қилувчи аҳолини қизиқтирган муаммони жойида ҳал қилиш мақсадида шу туманга Тошкент шаҳар янги ҳокими ташриф буюради.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Сергели ярмаркаси келажаги 9 майдан кейин ҳал қилинади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Тошкент герби" ўрнига Бердақ ҳайкали ўрнатилади

2017 йил ноябр ойида ҳоким қарорига кўра, Сергели туманидаги ярмаркаси босқичма-босқич бузилиши бошланганди.

Бошида деҳқон бозори атрофи бузилиб, сотувчилар Сергели-6 массивига ўтишди. Бу қарор ўша пайтда маълум бир шубҳа туғдирганди, чунки Сергели-6 транспорт инфратузилмаси бунга тайёр эмас эди. Сергели машина бозор яқинидаги ушбу тор йўл қисми бўйлаб доимий равишда, айниқса дам олиш кунлари катта тирбандликлар юзага келаётганди.

Иккинчи босқичда хусусий тадбиркорларнинг савдо жойлари бузилиши бошлаганди.

Яқин келажакда бу масалага нуқта қўйилади. Байрам тадбирларидан сўнг тадбиркорлар ва яқин атрофда истиқомат қилувчи аҳолини қизиқтирган муаммони жойида ҳал қилиш мақсадида шу туманга Тошкент шаҳар янги ҳокими ташриф буюради.

"Сергели туман ҳокими вазиятни жойида ўрганиш учун шаҳар ҳокимини келишини сўради. У ерда жуда долзарб масала. Байрамларни ўтказиб, у ерга борамиз ва масала билан жойида шуғулланамиз", — деди Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодиржон Максумов.

Янгиликлар лентаси
0